Skip to content

Россиядан узбекистонга машина олиб кириш растаможка харажатлари: Хориждан Ўзбекистонга машина олиб кириш қанчага тушади?

Содержание

2023 йил 1 январдан «ёшига тўлмаган» иномаркалар учун «растаможка» нархи пасайтирилади

Жорий йил 21 февраль куни имзоланган «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона расмийлаштируви икки босқичда пасайтирилиши кўзда тутилган.

Қарор имзоланган пайтдан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди, шунингдек автомобиль двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам ўртача икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилди.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб, автомобиль двигатели қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар яна бир бор пасайтирилади, 15 фоизли асосий бож ставкаси эса ўзгаришсиз қолади.

Хўш, кейинги йилдан Ўзбекистонга импорт қилинаётган иномаркалар нархи қанчага арзонлашади? Буни қуйида келтирилган жадвалдаги маълумотлар мисолида таққослаб чиқишингиз мумкин: 

2023 йил 1 январдан харид нархи 5000 доллар бўлган автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш харажатлари 644 доллорга, 7500 минг доллорлик автомошинани олиб кириш 975 доллорга, 14 минг доллорлик мошинани олиб кириш 1355 долларга, 20 минг доллорлик автомобиль импорт харажатлари эса 1642 долларга арзонлашади.

Янги тартиб ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган автотранспорт воситаларигагина тааллуқли.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Демак, кейинги йилдан бошлаб, иномаркаларни олиб кириш учун ҚҚС ҳам 3 фоизга арзонлашади.

Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан 3 йилгача бўлган автомобиллар импорти учун аввалгидек 30 фоизли божхона божи ва қўшимча коэффициентлар ҳисобланади. Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган автомобиллар учун ҳам 40 фоизли бож ва қўшимча коэффициентлар сақланиб қолади.

Бугунги кунда Ўзбекистонга хориждан автомобиль импорт қилишда тўланадиган тўловлар бир қанча омилларга боғлиқ: автомобилнинг янги ёки эскилиги (ишлаб чиқарилган йили ҳам инобатга олинади), харид нархи, автомобиль ишлаб чиқарилган ҳамда импорт қилинаётган мамлакат, двигатель тури ва ҳажми.

Тўғридан тўғри божхона тўловлари ва йиғимларидан ташқари, импорт қилувчи шахс 15 фоиз ҚҚС, шунингдек, утилизация учун тўлов ҳам тўлайди.

Бундан ташқари, «Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги президент қарори билан двигатель сиғими 3000 см³ дан катта бўлган автомобилларнинг ҳам божхона расмийлаштируви икки босқичда пасайтирилиши белгиланганди. Хусусан, бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди; автомобиль двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам икки баробар (3 доллардан 1,5 долларга) камайтирилди.

Кейинги йил 1 январдан бошлаб, автомобиль двигатели қувватига боғланган қўшимча коэффициентлар яна бир бор пасайтирилади (1,5 доллардан 1,25 долларга), 15 фоизли асосий бож ставкаси эса ўзгаришсиз қолади. Ушбу тартиб ҳам ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган автотранспорт воситалари учун амал қилади.

Юқоридаги қарор билан гибрид автомобиллар (ҳам ички ёнув двигатели, ҳам электр двигателига эга автомобиллар) учун ҳам биринчи марта божхона ставкалари белгиланди.

Эндиликда гибрид автомобилларни импорт қилиш учун двигатель турига ва ишлаб чиқарилган муддатига қараб автомобиль нархининг 15 фоизидан 30 фоизигача бож тўлаш керак бўлади. Илгари бу турдаги автомобиллар учун ҳам двигатель қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар тўланарди.  

Хориж машиналарига давлат божи (растаможка) 1 ноябрдан бекор қилиниши ростми?




































«Aniq. uz тармоқларига уланинг!»


Мирзиёев Шавкат Миромонович


Дональд Трамп


Путин Владимир Владимирович


Си Цзиньпин


Меркель Ангела


Эмманюэль Макрон


Усмонов Алишер


Борис Жонсон


Эрдўған Ражаб Тойип


Назарбоев, Нурсултон Абишевич


Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич


Эмомали Раҳмон


Владимир Александрович Зеленский


Жаҳонгир Ортиқхўжаев


Жо Байден


Лукашенко Александр





  • Касалланганлар сони 666 220 534
  • Соғайганлар сони 638 164 436
  • Вафот этганлар 6 701 771


«Батафсил»

  • Энг кўп ўқилган янгиликлар
  • Энг кўп муҳокама қилинган янгиликлар


бир кунда
ҳафтада
бир ойда


Валюта курслари